Шифобахш қўзиқоринлар

СаволларМавзу: ТабобатШифобахш қўзиқоринлар
Farhodbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум !  Сахиҳ ҳадисларда «Шифобахш қўзиқоринлар» хақида бирор бир маълумот келтирилганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْكَمْأَةُ مِنَ الْمَنِّ، وَمَاؤُهَا شِفَاءٌ لِلْعَيْنِ

Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир* ва унинг суви кўзга шифодир», дедилар».

Изоҳ: «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» маъноларини англатади. Бу сўз бобда келтирилган оятда Бану Исроилга туширилган егуликни билдириб келган. Шу эътибордан, «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир» деган жумлани «Бану Исроилга туширилган мазкур егуликлардан бири ер ости қўзиқорини эди» деб тушуниш мумкин. Шунингдек, бу жумлани «Ер ости қўзиқорини Аллоҳниннг беминнат неъматларидан бири», деб ҳам тушуниш мумкин. Уни бундай хослашнинг сабаби шундаки, у инсонларга худди Бану Исроилга осмондан туширилган манн каби ҳеч қандай меҳнат-машаққатсиз ато этилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!