Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиш тортиш ҳукми

15:25 / 11.09.2023 | Shohrux | 297

Ассалому алайкум! Мен тиш шифокори бўлиб ишлайман. Саволим шундан иборатки бизда базан битта тиш ўрни бўлмаган бошқа соғлом тишларни чархлаб устига тиш қўйилади яни соғлом тишларни ҳам бутунлиги бузилади. Шунда буни ҳукми қандай бўлади. Яни оллоҳ берган тишни соғлом тишни бутунлигини бузсак. Кейинги масала қабулимизда аёллар ҳам болади иш жараёнида юзигами бирор соҳасига қўлимиз тегиб ишлаймиз барибир буни ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Касал тишни даволашда барча услублар соғлом тишларга зарар етказишни тақозо қилса энг зарари енгили танланади. Зарурат ўлароқ бунга ижозат бор.

2). Аёл шифокорлар бўла туриб уларга хизмат кўрсатишингиз тўғри эмас. Аёл мижозларни аёл шифокорларга йўллаб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat