Сирка ҳақида

СаволларМавзу: ТабобатСирка ҳақида
Baxtiyor сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Овқатланганимизда овқатимизга сирка қўшиб ейиш суннат амалми? Бу ҳақда ҳадис ривоят қилинганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن طَلْحَة بْن نَافِعٍ ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ ، يَقُولُ : أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِي ذَاتَ يَوْمٍ إِلَى مَنْزِلِهِ ، فَأَخْرَجَ إِلَيْهِ فِلَقًا مِنْ خُبْزٍ ، فَقَالَ : مَا مِنْ أُدُمٍ ؟ فَقَالُوا : لَا إِلَّا شَيْءٌ مِنْ خَلٍّ . قَالَ : فَإِنَّ الْخَلَّ نِعْمَ الْأُدُمُ . قَالَ جَابِرٌ : فَمَا زِلْتُ أُحِبُّ الْخَلَّ مُنْذُ سَمِعْتُهَا مِنْ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ . وقَالَ طَلْحَةُ : مَا زِلْتُ أُحِبُّ الْخَلَّ مُنْذُ سَمِعْتُهَا مِنْ جَابِرٍ رواه مسلم

Толҳа ибн Нофеъдан ривоят қилинади:
У Жобир ибн Абдуллоҳнинг: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан ушлаб уйларига олиб бордилар. У зотга тўрғам нон чиқарилди. “Удум(нон хуруш, яъни нонга қўшиб ейиладиган нарса)дан бирор нарса йўқми” дедилар. “Сиркадан бошқа нарса йўқ” дейишди. У зот “Сирка қандай ҳам яхши нон хуруш” дедилар” деяётганларини эшитдим. Жобир: “Мен бу сўзни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан бери сиркани яхши кўрадиган бўлдим” деди. Толҳа айтади “Мен уни Жобирдан эшитганимдан бери сиркани яхши кўрадиган бўлдим”.
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!