Хуснбузар

СаволларМавзу: ДуоларХуснбузар
Хожиакбар сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар» китобида қуйидагича хадис бор экан: Ойша онамизнинг қўллари устига бир хуснбузар чиққан эди. Пайгамбаримиз(с.а.в) : Ё Ойша. Хуснбузар қуриб тушиши учун қуйидагича дуо қил деб буюрдилар: Аллоҳумма Мусағғирал кабийри ва мукабирас-сағир. Сгир ма бий. Маноси: эй, каттани кичик ва кичикни катта қилувчи Роббим. Мeндаги хуснбузарни кичик қил (йўқ қил). Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай ривоят йўқ. Бу каби маълумотларни олишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Ҳадис бўлмаган гапни ҳадис дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!