Бошни қиблага қилиб ётиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБошни қиблага қилиб ётиш
Abdulaziz сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим шуки: ётоқхонада бошни қибла томонга қилиб ётиб бўлмайди деб эшитдим. Шу тўғрими? Келин билан куёв ётоғида қибла томонга қараб жинсий алоқа қилса бўладими? Жавоб учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир нарсанинг суннати бўлганидек ўнг томон билан қиблага юзини қаратиб ётиш ҳам суннат ҳисобланади. Жинсий алоқани қиблага қараб қилиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!