Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етимнинг ҳаққи

17:59 / 26.02.2017 | Saidakbar | 1059

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Сизларга жудаям катта раҳмат Билганларингизни биз билан баҳам кўряпсилар биз ҳам ўрганяпмиз. Саволим шуки бир инсон бир аёлни никоҳлаб олган эди. У аёлни фарзанлари бўлиб, табиийки аёлни ҳам фарзандларини ҳам сарф ҳаражатлари бўлади. Эркак киши бу ҳаражатларни қилган, лекин орада низо чиқиб у аёл билан уришиб, “мен фарзандларинга едирган луқмам, сарф қилган ҳаражатларимдан рози эмасман. У фарзандларинг ҳаром еган ва мени ҳаққими едиргансан” деб айтибди. Жувоннинг фарзандлари ҳали гўдак. Энди шу фарзандларига ҳаром едирган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гапини ўша оиласи еяётган пайтида айтиши керак эди. Еганида индамай, еб бўлганидан кейин гапириш рози бўлмаслик эмас, балки миннат қилишга киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat