Аҳли китобни дуо қилиш

СаволларМавзу: ДуоларАҳли китобни дуо қилиш
Дилдора сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда айласин. Устозлар, мени дугонам мендан “намозимда аҳли китобларни уларни иймонга келишлари учун дуо қилса бўладими” деб сўрадилар. Аҳли китобларни биз мўминлар Аллоҳдан исломга киришлиги учун дуо қилсак бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Албатта дуо қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни иймонга келиб қолишларининг умидида юзлаб туя ва қўй-эчкилар ҳадя ҳам қилганлар. Ўз қавмларининг ҳаққига “Аллоҳим қавмимни ҳидоят қилгин, чунки улар билмайдиларда” деб дуо қилганлар. Валлоҳу аълам!