Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоп борми

10:27 / 14.07.2018 | Orifjon | 1942
Ассалому алайкум! Оталаримиз уйда овқатланиб бўгандан кейин еган ичганимиздан хосил бўлган савободан деб дуо қилишади. Бир укамиз “ока еган ичгандан савоб бўмиди, бунақа дуо қилиб бўмиди” деб айтди. Шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомдан кейин бундай қилмаганлар. Ушбу дуони ўқиганлар: 

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَفَعَ مَائِدَتَهُ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، غَيْرَ مَكْفِيٍّ، وَلَا مُوَدَّعٍ، وَلَا مُسْتَغْنًى عَنْهُ رَبَّنَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
وَلِلْبُخَارِيِّ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي كَفَانَا وَأَرْوَانَا غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلَا مَكْفُورٍ
وَلِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: إِنَّ اللهَ لَيَرْضَى عَنِ الْعَبْدِ أَنْ يَأْكُلَ الْأَكْلَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا أَوْ يَشْرَبَ الشَّرْبَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا
وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِينَ
وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالنَّسَائِيِّ: كَانَ إِذَا أَكَلَ أَوْ شَرِبَ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَ وَسَقَى وَسَوَّغَهُ وَجَعَلَ لَهُ مَخْرَجًا
 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга кўп, поқ муборак ҳамд бўлсин. Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас. Роббимиз», дер эдилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Бухорийнинг ривоятида:
«Бизга кифоя қилган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дейилган.
Муслим ва Термизийнинг ривоятида:
«Албатта, Аллоҳ бандасининг таомни еб, унинг учун У Зотга ҳамд айтишидан ва шаробни ичиб, унинг учун У Зотга ҳамд айтишидан рози бўлур», дейилган.
«Сунан» соҳибларининг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар:
«Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар»
, дейилган.
Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида:
«Қачон есалар ёки ичсалар:
«Едирган, ичирган уни сингдирган ва унга чиқиш йўли қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар»
, дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat