Фарз ва суннатлар орасида қазо намозларни ýқиш

СаволларМавзу: ИбодатларФарз ва суннатлар орасида қазо намозларни ýқиш
Abduroxman сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Намозларнинг фарзи ва суннатлари орасида нафл ва қазо намозларни ўқиса бўладими? Мисол учун уйда бомдоднинг суннатини ўқиб чиқилди масжидга борса хали фарз ўқилишига вақт бор шундай холатда қазо намозларни ўқиса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Суннатнинг суннатлиги фарз билан суннат орасида бошқа нарса бўлмаслигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа нарса ўқимаганлар. Қазони уйда ўқиб суннатни масжидда ўқинг. Аслида ўқиш жоиз саналсада, имкон борича орасига киргизманг. Валлоҳу аълам!