Сафардаги дўстимнинг оиласи

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушСафардаги дўстимнинг оиласи
LIDERBEK сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Дўстим аёли билан жанжалда “Сандақа аёл кeракмас йўқол” лафзини ишлатган. Мана 6 ой бўлдики гаплашиб туради, лекин бирга яшагани йўқ. Энди яна қалблари яқинлашиб яна яшашга қарор қилишди. Булар қандай йўл тутиши кeрак? Улар ҳозир сафарда жонли суҳбат қилиш учун атрофида илимли инсонларам йўқ. Шунга eчим борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввал талоқ қўйган ёки қўймаганлиги тўғрисида маълумот керак,  шунингдек “Сандақа аёл кeракмас йўқол” лафзидан ташқари яна қандай сўзлар айтганини ҳам билиш керак. Яна ўртада ёлғон аралашмаётганини ҳам билмай туриб бирор нарса дейилмайди. Чунки бу ҳалол ва ҳаром масаласидир. Валлоҳу аълам!