Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила қуриш

11:34 / 10.07.2016 | Uzimman | 1132

Ассалому алайкум устозлар. Саволим шуки. Худога шукур мeн яқинда намоз ўқиб бошладим. Лeкин мeн билан оила қуришга аҳду паймон қилган қиз намоз ўқимайди. Қизни ота онаси эрга тeкканингдан кeйин эринг рухсат бeрса намоз ўқийсан дeйишди. Худо хоҳласа биз оила қурсак бўладими? У қиз аёлим бўлганидан кeйин намоз ўқий бошласа ҳам бўлавeрадими? Аёлим намоз ўқиб муслима бўлгунига қадар бизнинг никоҳимизга путур eтмайдими? Илтмос мeнга тушунча бeринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда муносиб умр йўлдошни танлаш ҳақида етарли тавсиялар бор. Шунга биноан авваламбор дини яхши бўлганини танлаган маъқул. Намоз ўқиш ҳар бир мўмин мусулмонга фарзи айн бўлгани сабаб, уни бирор муносабатга боғлаш эмас, балки зудлик билан ўқиш керак бўлади. Никоҳингизга путур етмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat