Рибо

Абдуллох сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир валютчик дўстим бор эди, хозирги кунда Ўзбекистонга хам кириб келган иш, Россияда эса кенг тарқалган “Обналичивания” билан шуғулланган. Авваллари хам Устозимиз Фазилатли Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳдан бу ишни рибо эканини тасдиклатган эдим. У биродарим ўша пайтлар менга ишонмаган эди. Кеча гаплашиб қолдик. Хаётида халовати йўқлигини, дуолари ижобат бўлмаётгани, оиласида тотувлик йўқлигидан шикоят қилди. Дедики “Харомлигини билмай 3-4 йилда катта қарзга кириб энди кўзим очилди, нима килсам дуоларим қабул бўлса, нима қилсам луқмам тозаланса,  ва гунохларим кечирилиб, мушкулим осон бўлса” демоқда. Ҳурматли устозларим, шу ўринда жохилликдан қайтган инсоннинг луқмасини тозалаш учун қилиши керак бўладиган ишларни айтиб ўтсангизлар! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Рўза тутиш ҳаромдан ўсган жасадни тозалайди. Ҳақ эгаларини ҳаққларини адо қилиш биринчи ўринда. Валлоҳу аълам!