Қишда пешиннинг вақти

СаволларМавзу: ИбодатларҚишда пешиннинг вақти
Normurod сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Шариатда пeшин намози қуёш қиёмдан ўтгандан то соя икки баробар бўлгунча ўқилсин дeйилган. Қишда (Наманган, чуст) соя 13:10  да  икки баробардан ўтади. Аср намози тақвимда 15:05 кўрсатилган. Базида масжитда ёки бази танишларим пeшин намозини соат 13:10 дан ўтгандан кeйинҳам ўқийвeради. Сабабини сўрасам тақвимда ёзилга аср вақтигача ўқиса бўлавeради дeйди. Буни қайси бирига амал қилиш кeрак.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз нотўғри ҳисоблабсиз. Чунки сояни икки баробари деганда қуёш тиккага келган пайтдаги ҳар бир нарсанинг ўз сояси бўлади, ўша сояни чиқариб юборганда икки баробар бўлиши керак. бу ҳозирги кунда 15:05да ҳам икки баробар бўлмайди. Валлоҳу аълам!