Гумон

Saidjahon сўради 3 кун аввал

Ассалому алайкум! Жамоат билан намоз ўқиётганимда рукуга саждага борсам нимадир оқиб қолганга ўхшайди намозни давом эттираман. Лекин гумон билан ўқийман, хаёлим шунга кетиб қолади. Баъзида намозда адашиб хам кетяпман, намозни тугатиб чиқиб қарасам хеч нарса оқмаган бўлади, лекин баъзида оққан ҳам бўлади. Бундай пайтда тахоратни янгилаб қайтадан ўқийман. Намоз пайтида шундай гумон бўлса нима қилишим керак? Намозимни тахоратим кетмадимикин деган гумон билан ўқисам ўқиган намозимга таъсири йўқми? Бундай пайтда нима килай маслахат беринглар?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Таъсири йўқ. Ўша намозда турган ҳолатингизда текшириб олишингиз ҳам мумкин. Сафдан чиқмасдан текириб қўл билан текшириб олсангиз, намозингиз бузилмайди ҳам. Валлоҳу аълам!