Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намозининг вақти

15:57 / 07.04.2016 | AbdulMujiyb | 2497

Ассалому алайкум! Биламизки аср намозининг вақти жисмнинг сояси ўзига икки баробар бўлганда киради. Бир масалада ёрдам берсангизлар, яъни масалан менинг бўйим 1.5 метр бўлса, соямнинг узинлиги 3 метр бўлганда аср вақти кирган ҳисобланадими ёки мени икки марта айлантирганда соямнинг узинлигига тенг бўлганда аср вақти кирган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуёш тиккага келганда қиблага қараб турган 1.5 метр бўйли кишини ўнг томонга қанча узунликда сояси тушса ҳам, уни ҳисобга олинмайди. Қачонки сояси қуёш тикага келгандаги соядан ташқари уч метр бўлганда, асрнинг вақти киради. Шунинг учун биринчи бўлиб, қиблага қараб турган одамнинг қуёш чап тарафидан тиккасига келганда ўнг тарафга тушган соясини белгилаб олиши керак. Қуёш тиккадан оғиб, тиккага келгандаги соядан ташқари қоматининг сояси икки баробар бўлганида аср вақти киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat