Заклад ҳақида

Xurshid сўради 5 кун аввал

Ассалому алайкум! Дўконимни сотиш мақсадида харидор заклад пули бериб бир ой ичида қолган қисмни бериб расмийлаштириб оламан деди. 8 ой куттириб сотиб олиш фикридан қайтди ва заклад пулини қайтаришимни талаб қилди. Илтимос маслахат беринг мен қандай йўл тутишим керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Қайтариб беришингиз керак. У ваъдага хилоф қилгани туфайли Аллоҳнинг ҳузурида жазосини олади. Сиз эса шариатга амал қилганингиз туфайли савобини оласиз. Валлоҳу аълам!