Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машиналар турар жойи

19:15 / 15.03.2020 | Abdulloh | 1819

Ассалому алайкум! Мен Тошкентда кўп қаватли бинода яшийман. Уйимизни олдида кичкина бир бўш майдонча бор. У майдончага одатда машиналаримизни қўямиз. Лекин баъзи қўшниларимиз у майдончада ўзлиги учун махсус жой ажратиб унга темир тўсиқлар қўйиб у ердан бошқалани фойдаланишидан тўсишяпти. Афсуски 3-4 кун олдин шу сабабдан 4-5 та қўшниларимиз орасида жанжал ҳам бўлди. Бинода 90 та хонадон бор. У майдончага тахминан 20-25 та машина сиғади. Шунақа ҳолатда баъзи қўшниларимиз ўзлиги учун жой танлаб, уни тўсиб, бошқаларни фойдаланишлари ман қилишлиги тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У ер ҳамма фойдаланиши учун рухсат берилган жой ҳисобланади. Ҳеч ким ўзиники қилиб бошқаларни у жойдан фойдаланишдан ман қилишга ҳаққи йўқ. Фодаланувчилар кўп, жой озлиги бири тайин қилиб бошқасини маҳрум қилишга узр бўлолмайди. Ечим ҳам бўлолмайди. Жанжал ўрнига бошқа бирор ечимни қилишлари керак. Олдиндан фойдаланиб келаётганлар “Менга керак эмас, мени жойим бор” дейишга ҳақлари йўқ. Бу иш албатта нотўғри.

Мисрдаги Исломий тадқиқодлар академияси қошидаги фатво ҳайъатидан омма учун мўлжалланган жойларга темир тўсиқ қўйиб, бошқа машиналарни у ерга тўхташидан ман қилиш ҳақида сўралганда, бу иш ножоиз деб фатво берган.

Кувайт фиқҳ энциклопедиясида шундай келади:

«Фақиҳлар жамоат жойлари, жумладан, йўллар, уй ва бинолар олдидаги бўш жойлар, бозорлардаги ўриндиқлар, масжид ва жомеъ кабилар одамлар ўртасидаги муштарак манфаатлар эканига иттифоқ қилишган. Одамлар бу ва бу каби манфаатлар борасида баробардирлар. Бу жойлардан ўтиш, дам олиш, ўтириш, дарс қилиш, таом ейиш, ичимлик ичиш каби барча манфаатлар йўлида фойдаланса бўлади. Бу жойларга биринчи келиб, фойдаланишни бошлаган одам у ерни бўшатгунча унга ҳақлидир».

Кўп қаватли бинолар олдидаги сиз айтаётган ҳолатдаги жойлар ҳам ана шундай омма фойдаланиши учун мўлжалланган жойлар бўлиб, бир киши ундан фойдаланишда бошқасидан кўра ҳақлироқ эмас. Шу нуқтаи назардан бошқаларни ундан фойдаланишдан ман қилиш шаръан жоиз эмас. Ким у ерга биринчи бўлиб, машинасини қўйса, у ердан олгунча у одам уша ер учун ҳақли бўлади. Мубоҳ бўлган нарсани ўзига хослаб олиш ғасб (тортиб олиш) бўлиб, ғасб эса ҳаромдир. 

Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда шундай келади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади

«Эй Аллоҳнинг Расули, Минода сизни қуёшдан тўсадиган бир бино қурсак», дедим. Шунда у зот: «Йўқ, у ерга ким олдин келиб туясини чўктирса, уша ҳақлироқ», дедилар».

 Жой талашиб, жанжаллашган қўшниларингиз Аллоҳга тақво қилишсин. Мусулмонлар ўртасидаги биродарлик, дўстлик бу каби арзимас манфаатлардан қимматлидир. Шунингдек, бунда қўни қўшничилик муносабатларининг ҳам бузилиши бор. Ҳолбуки, шариат қўни қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишга, қўшнига яхшилик қилишга буюради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat