ва рохматуллохи ва барокатху қадрли Устоз! Сизга бир дўстимни саволини йўлламоқчи едим. Дўстим 4 миллион пул тикиб картошка еккан. Шериги "Ман, шу сабзавотга қараб тураман. Сотганингдан кейин, сарфлаган пулингни оласан. Фойдасини ўртадан бўламиз" деб айтган. Дўстим рози бўлган. Картошка етилган. Сотишганда 1, 5 миллион умумий пул тушган. Яъни зарар кўришган. Шу зарар қилинган 2, 5 миллион пулни шериги бермоқчи. Дўстим бу пулни олиши тўғри бўладими? Келишув пайтида бу ҳақида ваъдалашилмаган. Жавобингизни Аллоҳ бу икки шерик ва барча мўминлар учун манфаатли қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Дўстингиз ишламаган бўлса, пулга куяди. Иш қилган ишга куяди.