Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимор ҳақида

05:49 / 30.12.2013 | shoxrux xudayberganov | 10316

Ассалому Алайкум! Мен китобларда қимор ўйини ҳаромлиги ҳақида кўп ўқиганман ва эшитганман. Яъни бирон ўйинни пулга ўйнаса қимор ҳисобланади. Агарда карта ёки нарда каби ўйинлар пулсиз ёки бирон моддий манфаатсиз, шунчаки ўйналса мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади:
«У одамлар тўпланган жойлардан бирида эди. Унга бир қавмлар куба ўйнаётганлиги етди. Шунда у ғазабланиб ўрнидан турди ва ундан шиддат-ла қайтарди. Сўнг:
«Мана шунинг ютуғини ейиш учун ўйновчи чўчқанинг гўштини еган ва қон билан тоҳарат қилганга баравар», – деди».
Куба – нард дегани.
Мулоҳаза қиладиган бўлсак, ўша вақтда нард билан қимор ўйнаш кўпроқ тарқалганга ўхшайди. Чунки, қимор бобида келган ривоятларнинг кўпи айнан нард ҳақида.
Фазола ибн Убайднинг қилган ишлари барчамизга ибратдир. Демак, жамиятдаги гапи ўтадиган кишилар бу ривоятдаги каби номаъқулчиликни ўзларига эп кўрган жоҳилларни бу мункар ишларидан қайтариб, қилаётган ишларининг қабоҳатини баён қилиб туришлари зарур экан. Агар шундай қилинмаса, қимор ва шунга ўхшаш зарарли ишлар жамиятда тарқалиб бораверади.

НАРД ЎЙНАЁТГАНЛАРГА САЛОМ БЕРМАГАН КИШИ

Фузайл ибн Муслимдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Али қаср эшигидан чиқиб, нард соҳибларини кўриб қолса, уларни эрталабдан кечасигача ҳибс қилар эди. Улардан баъзилари куннинг ярмигача қамаларди. Кечасигача қамаладиганлар пулга ўйнаганлар эди. Куннинг ярмигача қамаладиганлар уни кўнгилхуши учун ўйнаганлар эди. У уларга салом бермасликни амр қилар эди».

Бу ўйинларни ўйнаш – пул тикилса-тикилмаса – оғир гуноҳ. Бироқ, пул тикилса, гуноҳ янада оғирлашади. Шунинг учун, ҳазрати Али пул тикканларни бир кун қамар, сўнг уларни «фосиқ» деб эълон қилиб, уларга салом беришни манъ қилар эканлар.
Демак, қиморбоз ва вақтни беҳуда ўтказадиганларга ҳам моддий, ҳам маънавий жазо берилар экан.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Мункар ишдан хабардор бўлган бошлиқ бу ишни қиладиганларга қарши чора кўриши зарурлиги.
2. Пул тикиб қимор ўйнаганларга бир кунлик қамоқ жазоси борлиги.
3. Пул тикмай, вақт ўтказиш учун қимор ўйинни, ҳаром қилинган ўйинларни ўйнайдиганларга ярим кун қамоқ жазоси борлиги.
4. Қимор ўйнагани собит бўлган кишига салом бермаслик кераклиги.
Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», – дедилар».

Албатта, нарддан бошқа қимор турларини ўйнаганлар ҳам Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига осий бўлишлари турган гап. Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига осий бўлиш эса, катта бадбахтликдир. Шунинг учун, бу каби нарсалардан тамоман четда бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat