Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу мажбуран қилдирилган талоққа кирадими?

17:40 / 10.05.2013 | Oshuzb | 4789

Бу аёлни эри яширин 3 йилдан бери яна бир аёлга уйланиб олган экан. Сир очилиб катта жанжаллар хануз давом этаяпти. 1-хотин онасини олиб 2-хотинникига урушгани боришган, эр ҳам етиб келган. Ҳамма бўлган жанжал диктофонга ёзилган. Мен ўзим эшитиб кўриб, бўлган ишларни холис, оханги ва кайфиятини ўзгартирмаган ҳолда сўзма-сўз тасвирлаб бермоқчиман.
Хуллас, 1-хотин ва онаси уйни қулфлаб олиб, «2-хотинингни талок қиласан, бўлмаса мени талоғимни бер» деб 1 соатдан ортиқ босим ўтказишди. Охири йигит 2-хотинга «бўпти, жавобинг ўзинг билан» деб 2 марта айтди. Бу жавоб қайнонани қониқтирмади ва «3 талокдан 3 марта айтасиз, ҳозирги қорилар 3 талоқ 1 талоққа ўтади дейишаркан» деди.
Куёв-» бўлди уч талоқсан» деди
Қайнона-» яна айтинг»
Куёв-«уч талоқсан»
Қайнона-«яна айтинг»
Куёв-» Уч талоқсан дедиму бўлдида» деди
Энди домлама-домла юриб йўл истаётган экан. Кўп домлалар йўл йўқ дебди. Лекин баъзилари йўл топиб берибди. Бу йўл шундай эмишки «жавобинг ўзинг билан» деб биринчи айтганда 1 талоқ тушган, ва кейинги айтилган талоқлар ҳисобга ўтмасмиш. 1 талоқ тушганда эр хотин бир-бирига бегонадай бўлармиш ва иддаси чиқмагунча ёки ярашиб олмагунча айтилган кейинги талоклар ҳисоб эмасмиш» Иккинчи йўли эса «мажбуран ёки жаҳл устида ажрашиш, ниятисиз айтилган талоқ лафзи ҳисобга ўтмасмиш».
Шу аёл қаттиқ илтимос, қилиб сўраб беринг деганди. Сизни жавобингиздан иккисини ҳам кўнгли тўлишига ишониб сўради. Раҳмат


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳолатда ярашиб бўлмайдиган талоқ тушган. Жавобинг ўзинг билан деганда, хотин бир нарса дейиши керак эди. У айтмаган. Шунинг учун ўшанда унга талоқ тушмаган бўлади. Иккинчидан талоқ тушганда ҳам ражъий талоқ тушади. Яна талоқ қилса, тушаверадиган ҳолат бўлади. Бир талоқдан кейин бошқа талоқ тушмайдиган бўлиши учун боин талоқ бўлиши керак. Мажбурлашга келсак, одамнинг жони ёки бирор аъзоси талофат кўрадиган даражадаги таҳдид бўлиши керак. Эркак кишининг хотин кишидан қўрқиши мажбурлаш дейилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat