Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муртадликнинг ҳукми қандай?

19:27 / 13.10.2014 | vohid1980 | 8183
Ислом динидан бошқа динга ўтган шахснинг ҳукми нима? Қуръоннинг қайси ояти билан собит бўлган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Муртаднинг ҳукми оғир. муртад бўлган кимсанинг ҳукми бундан мустасно. Қасддан муртад бўлган одам шаръий ҳукмга биноан ўлдирилади, лекин у кофир ҳолида кетади. Бу билан унинг кофирлик гуноҳи ювилмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда ширкни кечирмаслигини қатъий айтиб қўйган. Муртад – дийндан қайтган кишининг мероси ҳақидаги ҳукмни ҳам кофир билан мусулмон орасидаги мерос ҳукмига қўшганлар. Чунки муртад Исломдан чиқиши билан бош¬қа дийндаги кишига айланади. У мусулмон қариндошларидан мерос ололмайди. Ислом ҳукмига биноан, муртадга тайин қилинган ҳукм ижросидан кейин унинг мол-мулки Байтулмолга топширилади Аллоҳ таоло: «Ва сиздан ким динидан муртад бўлиб, кофир ҳолида ўлса, бас, ана ўшалар, бу дунё ва охиратда амаллари ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар, дўзах соҳибларидир. Улар анда абадий қолувчилардир»-деган. Шарҳ: Ушбу ояти каримада Аллоҳ диндан қайтиб кофир ҳолида ўлиб кетганларнинг бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлишини айтяпти. «Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир». Оятдаги «ҳабата» сўзини бошқаларга ўхшаб, «беҳуда бўлди», «ботил бўлди» ёки «бекор кетди» деб таржима қилинмади. Чунки бу ибораларнинг ҳеч қайсиси «ҳабата» сўзидаги маънони тўлиқ акс эттира олмайди. «Ҳабата» сўзи, аслида, бирор ҳайвоннинг кўп овқат еганидан қорни шишиб ёрилиб ўлганини билдиради. Яъни, еган овқати унга озуқа бўлмай, аксинча, ёрилиб ўлишига сабаб бўлди. Диндан қайтган муртад ҳам худди шундай ҳолга тушади. Қилган амаллари диндан қайтгани учун ҳабата бўлади. Мусулмон киши ҳар қандай шароитда динини маҳкам тутиши керак. Ҳар қандай азоб, ҳар қандай уқубат уни динидан қайтара олмаслиги керак. Сабр қилса, оқибати яхши бўлади: ёки шаҳид бўлиб ўлади, ёки нусратга эришади. Аммо, Аллоҳ кўрсатмасин, диндан ҳақиқатда қайтадиган бўлса, оқибати ёмон бўлади: дунёю охиратда амали ҳабата бўлади. Бу дунёда Ислом давлати уни муртад бўлганининг жазосига ўлдиради, у дунёда жаҳаннамда абадий қолади: «Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолувчилардир». Муҳаддис уламоларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ким динини алмаштирса, уни қатл этинглар», деган ҳадисни ривоят қилганлар. Чунки ақида масаласи улуғ масаладир. Бунда муросасозлик ва лоқайдлик бўлиши мумкин эмас. Бугун бир динни тутиб, эртага бошқа динга журъат қилган кимсанинг Исломга келтирадиган зарари чексиздир. Шунинг учун муртадга нисбатан Ислом шариатида шундай муросасиз ҳукм чиқарилган. Ислом динидан қайтиб, бошқа динга кириш-муртад бўлишдир. Бу иш тенги йўқ катта гуноҳдир. Бугунги кунда ўзи мусулмон бўлиб туриб, христиан, будда, кришна ва бошқа турли дин ва бузуқ мазҳабларга кираётганлар муртадлардир. Ояти карима айтишича, ана ўша муртадларнинг икки дунёда қилган амаллари ҳабата бўлади. Яъни, беҳуда кетади. Улар дўзахга кириб, ўша ерда абадий қолурлар. Бу тенги йўқ улкан азобдир. Ҳозирги кунимизда бу ишни қилаётганлар бу ҳақиқатни билиб қўйишлари керак. Билганлар уларга тушунтиришлари керак. Умуман, барча бошқа Ислом ҳукмлари каби муртадлик ҳукмини ҳам барча мўмин-мусулмонлар билмоғи шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat