Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳни гувоҳларсиз ўқиш

15:52 / 15.10.2014 | yzf_r1az | 3838
Менинг бир танишим никоҳ ўкитгани илмли кишини излаб юрганида, битта Баҳром мулла деган одамни кўрсатиб, ўша одам ўқийди дейишибди. Танишим бу 76 ёшда бўлган одамни уйига чақириб келиб “гувоҳларни кутайлик” деса, у мулла “ҳозир никоҳ маросимлари гувоҳсиз ўқилади” дебди. Оғайним унга ишонмай иккита аёл кишини топиб келиб, шу муллага никоҳни ўқиттирибди. Лекин мулла никоҳдаги маҳр ва келин куёв розилиги, иймон ва шаҳодат калималарини айттирибди ва гувоҳлардан ҳам “эшитдингизларми?” деб сўраб, тасдиқлабди. Энди савол: Шу никоҳ дурустми ёки бошқатдан ўқиш керакми? Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У Баҳром мулла эмас, пулла экан. Айган гаплари нотўғи. Гувоҳсиз никоҳ бўлиши мумкин эмас. Агар ўша Баҳром пулланинг ўзини ҳам гувоҳ дейилса, яна иккита аёл гувоҳ бўлса, бўлади. Аммо маҳр ва бошқа никоҳга оид ишларни биладиган ҳақиқий илмли киши билан ишни қайта кўриш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat