Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узр хақида

19:24 / 11.01.2017 | Муяссар | 2360
Ассалому алайкум! Оллох сизлардан рози бўлсин! Кеча "Мирза Юсуф " жоме масжиди имом хатиби Рахматуллох Сайфуддиновнинг маърузасини эшитиб қолдим.Бу маърузада этилишича инсон 60, 70 ёшга кирганда Оллох унинг узрини қабул қилмас экан. Жуда кўп инсонлар 60 ёшга етиб ёки ундан ўтиб дилига солиб хидоятга кирганлар бор.Намозни шу ёшда бошлаганлар бор.Демак буларнинг узрини Оллох қабул қилмаса нима қилишлиги керак.маслахат беринг,қандай йўл тутишсин.Олдиндан жавоб учун рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон неча ёшга кирса ҳам, жони ҳалқумига келганида ҳам тавба қилса, бошқа диндаги одам иймонга келса, уларнинг тавба ва иймонлари эътиборга олинади. Одамлар кексаликларида тавба қилсаларда, тавбаси қабул бўлгани билан зиммаларига ўқимаган намозлари вожиб бўлади ва ҳар бир қолдирган намоз учун жавобгар бўлишади. Имом хатибнинг гапларидан мақсад, аёл киши ҳайз ёки нифос кўрган вақтларида, ёки мажнун инсон мажнунлик вақтида, ёки бемор инсон бир неча кун комада қолгани каби ҳолатларда намозни ўқимасалар, улар учун юқоридаги ҳолатлар узр ҳисобланади. Лекин 60-70 ёшгача ўзини мусулмон деб билиб, намоз ўқимай, юқоридаги каби узрлардан бошқа нарсаларни баҳона қилса, Аллоҳ таоло уларнинг узрини қабул қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat