Мен ишаАллоҳ яқин кунларда фарзанд кўриш арафасидаман ва шу муносабат билан фарзандимга ақиқа маросимини қилиш ниятидаман. Аммо акамлар 2 фарзандларига ақиқа қилмаганликлари сабабли, яъни ўша пайтда шароит бўлмаганлиги туфайли, уччала фарзандларимизга 1та қилиб ақиқа қилиб ош берсак бўладими? Маслаҳатингизги муҳтожмиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шароит бўлмаса ҳечқиси йўқ. Имкони борлар қилади. Ҳар болага битта қўй сўйилади.