Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларга истиғфор

14:06 / 08.04.2015 | Murat adish | 2833

Ассаламу алайкум! Мусулмон бўлмаган инсонларга улар ўлгандан кейин Аллоҳдан истиғфор ёки раҳмат сўраб дуо қилиб бўлмайди дейишди. Ўша одамга тириклигида раҳмат ёки истиғфор сўраб дуо қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Тавба” сураси 113-оят. Набийга ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар олов соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир. Ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад Ибн Мусаййибдан, у эса отасидан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Абу Толибнинг вафоти яқинлашганда, унинг олдига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар. Унинг ҳузурида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Эй амаки, «Лаа илааҳа иллаллоҳу», десанг, Аллоҳнинг ҳузурида сен ҳақингда дуо қиламан, – дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайялар эса: – Эй Абу Толиб, Абдулмуттолибнинг динидан юз ўгирасанми? – дедилар. У бўлса: – Мен Абдулмуттолибнинг динидаман, – деди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Агар ман қилинмасам, сенинг учун истиғфор айтаман, – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло «Набий ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар дўзах соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир» оятини нозил қилди». Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгаки рухсат йўқ экан, бошқаларга бўлмаслиги аниқ гап. Бу ерда иймон ва эътиқод алоқаси ҳамма алоқалардан устун туриши яққол кўриниб турибди. Мўмин киши учун иймони ҳамма нарсадан афзал, шунинг учун у аввало, иймон, дин қардошлари ила алоқа ва боғланишларни йўлга қўяди. Қон-қардошлик алоқаси эса бу жойда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. (Тафсири Ҳилол)Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat