Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида айрим саволлар

06:50 / 30.04.2015 | Баходир Шамсиев | 4761

Ассаламу алайкум! Ҳурматли зикр аҳли. Сизларнинг вақтингизни кўп олмаслик учун 3 та саволни бир қилиб йўлламоқдаман. Сайтдан қидирдим, лекин тўлиқ жавоб топмадим. Савол.
1.Ғусл қилаётганда таҳорат қилиб, сўнг ювиниладими ёки қўлни ювиб, оғизни чайқаб, бурунни қоқиб ювиниладими?
2. Ғусл пайтида бирон бир калима ёки зикр айтиладими? Агар бўлса қайси зикрлар?
3. Таҳорат килганда ва ҳар бир аъзони ювганда “бисмиллаҳ” айтиладими ёки бошидан бир бор айтган дурустми? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажр савобини ошириб берсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-ғусл қилишдан аввал намозга таҳорат олгани каби тўлиқ таҳорат қилиш суннатдир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, бармоқларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган баданларига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар». “Кифоя” 2-кийимсиз ҳолатда зикр қилиш, гапириш жоиз эмас. Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: Фаришталар уч ўринда инсондан ажраб туришлари зикр қилинган. Улар ҳожатхонага кирганда, аёлига яқинлик қилаётганда ва ғусл қилаётганида. Бирор бир гап гапириладиган бўлса, ёзиш учун у ерга киришга мажбур бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳожатга киришдан, яқинлик ва ғусл учун кйимни ечишдан аввал тасмия айтилади ва зикр қилинади. 3-бошида бир марта айтиши суннатда келган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat