Ассалому алайкум! "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобидаги 105-бетидаги (рўзасини очган рўзадорга) шу жойини ўзимнинг ақлим билан сал тушуна олмай турибман. Савол: Рўзадор рўзасини очиш учун ҳеч нарса ичмай-емай ният қилса рўзаси очиладими? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Очиш вақти кириши билан бирор нарса емаса ҳам, очишни ният қилмаса ҳам рўзаси очилади. Очиш вақти кирмасидан аввал рўзасини очишни ният қилса очилмайди. Валлоҳу аълам.