Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайшанбалик

20:56 / 26.06.2015 | Abdulloh. Abdulloh | 4137

Ассаламу алайкум! Аза 3 кун эканлигини биламиз. Бир диндан хабари бор одам ҳам 3 кундан кейин ҳеч қандай маросим қилмайман деган. Лекин пайшанба куни одамлар ўзлари келаверишибди. 2 та шундай ҳолатни эшитдим. Агар шундай ҳолат юз берса нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўтганларнинг орқасидан доимий савоб йўллаш яхши амал. Лекин бунинг учун бирор кунни тайин қилиш ва ўша кунларда эҳсон қилмаганларни маломат қилиш нотўғридир. Бунинг учун эҳсон қилишга қурбати етадими етмайдими ёки зарур жойларга эҳсон қилиб турадими барибир. Пайшанба куни ўтганларга эҳсон қилиш шарт деганларнинг эътиқодини ўнглаш керак. “Мустаҳаб амални ўз даражасидан кўтариб суннат, вожиб ёки шарт(фарз) деб билиш таҳримий макруҳдир”. (Мажмаул биҳор).  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat