Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳақида

21:53 / 13.08.2015 | oyatUlloh nosirov | 3605

Ассалому алайкум! “Менинг исмим Абдусаттор Аллоҳнинг “Саттор” деган исми йуқку” деган саволга фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(Аллоҳ раҳмат қилсин) Ҳазратлари “Аллоҳнинг “Саттор” деган исми йўқ, “Ситтийр” дегани бор” деб жавоб бергандилар. Мен шу жавобни кўпчиликка айтгандим, лекин жуда кўп илмли инсонларимиз, “Аллоҳнинг Саттор деган исми бор” дейишяпди. Илтимос шу саволга кенгроқ жавоб берсангизлар? Илтимос дуо қилинглар Аллоҳ бизга хам илм берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Саттор” бу исм эмас, балки сифатдир. Лекин “Саттор” ҳам “Ситтийр” муболағага ишлатилиб, иккиси ҳам бир маънога далолат қилади, яъни айбларни ўта беркитувчи деганидир. "Саттор" исми Қуръон ва суннатда келмаган бўлса ҳам, у Аллоҳнинг сифатларидан бири бўлгани учун луғат, ақл ва шариат жиҳатидан монелик йўқ. "Қадийм", "Зот" лафзлари сингари. Зеро Абдуссаттор деганда, Аллоҳнинг қулидан бошқа маъно тушунилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat