Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр тоши ҳақида

05:51 / 07.05.2016 | LovingAlloh | 13547

Ассалому алайкум! Оламдан ўтган онамларнинг қабрларига “тош қўйиш керак” деб қариндошларим қўймаяпти. Мен қандай йўл тутай?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ҚАБРЛАРНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШ ВА ҚАБРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

Шариат қабрларни зиёрат қилиш борасида васатий йўлни ихтиёр қилган. Шариат қабристонларни қаровсиз ташлаб қўйиш ва уларни улуғлашда ҳаддан ошишдан қайтарган.

عَنْ أَبِي مَرْثَدٍ الْغَنَوِيّ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم "لاَ تَجْلِسُوا عَلَى الْقُبُورِ وَلاَ تُصَلّوا إِلَيْهَا"

Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қабр устига ўтирманглар ва унга қараб намоз ўқиманглар” дедилар”(Муслим ривояти). 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لأَنْ يَجْلِسَ أَحَدُكُمْ عَلَى جَمْرَةٍ فَتُحْرِقَ ثِيَابَهُ فَتَخْلُصَ إِلَى جِلْدِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَجْلِسَ عَلَى قَبْرٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, бирингизнинг чўғ устига ўтириши, у кийимини куйдириб, баданига ўтиши, унинг учун қабр устига ўтирганидан кўра яхшироқдир”, дедилар”.

Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилишган. 

قَالَ عَلَاءٌ التَّرْجُمَانِيُّ يَأْثَمُ بِوَطْءِ الْقُبُورِ لِأَنَّ سَقْفَ الْقَبْرِ حَقُّ الْمَيِّتِ كَذَا فِي الْقُنْيَةِ

“Алоут таржумоний: “Қабрларни босиш билан гуноҳкор бўлади. Чунки, қабрнинг усти маййитнинг ҳаққидир. Қуняда шундай дейилган”(Фатаво ҳиндия). 

وعن عمرو بن حزم قال :" رآني النبي صلى الله عليه و سلم متكئا على قبر فقال : لا تؤذ صاحب هذا القبر أولا تؤذه". رواه أحمد 

Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрга суянган ҳолатимни кўриб:

“Бу қабр соҳибига озор берма” дедилар ёки “Унга озор берма” дедилар”(Имом Аҳмад ривояти). 

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه  قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُجَصَّصَ الْقَبْرُ وَأَنْ يُقْعَدَ عَلَيْهِ وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ تُجَصَّصَ الْقُبُورُ وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا وَأَنْ تُوطَأَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни наҳйи қилганлар”.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизийнинг лафзида:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг бўр билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан ва уларнинг устига бино қурилишидан ва босилишидан қайтарганлар”, дейилган.

Юқорида зикр қилинган ҳадислардан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни қаровсиз ташлаб беҳурмат қилишга, депсалаб ҳорлашга ва ношаръий таъзимлашга қарши турганлар, яъни қабр эгаларининг ҳаққини васатий йўл билан амалга оширганлар ва умматга бу борада ҳам намуна бўлганлар. Ҳа, агар қабристонларда ношаръий ҳаракъатлар кўзга ташланса, тушунтириш ишлари орқали халққа қабрларни зиёрати борасидаги бидъат билан суннат орасини очиб бериш лозим бўлади. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

عَنْ أَبِي الْهَيَّاجِ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ لِي عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ: أَلاَ أَبْعَثُكَ عَلَى مَا بَعَثَنِي عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ لاَ تَدَعَ تِمْثَالاً إِلاَّ طَمَسْتَهُ وَلاَ قَبْرًا مُشْرِفًا إِلاَّ سَوَّيْتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ

Абул Ҳайёж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Менга Али ибн Абу Толиб:

“Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан”, деди”.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

“Исломда жонли нарсалар ҳайкали ҳаромдир. Чунки бу иш ақиданинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бунга ҳайкал ва суратларга сиғиниш тарихи гувоҳ. Ривоятларда баён қилинишича, ўтган қавмларда аҳли солиҳ кишилар ўтса, уларни эслаб туриш учун суратлари ёки ҳайкалларини қўйишган. Биринчи авлод уларни тўғри маънода ҳурмат билан эслаб турган. Кейинги авлодлар оталаримиз буларни ҳурмат қилар эди, деб ўзларидан бир нарсаларни қўшиб, сурат ва ҳайкалларнинг эҳтиромини яна ҳам зиёда қилишган.

Шундоқ қилиб бориб, бир неча авлоддан сўнг мазкур сурат ва ҳайкалларга ибодат қилиш бошланган. Ана ўша аччиқ тажриба юзасидан Исломда жонли нарсаларнинг ҳайкал ва суратларини чизиш ва ишлаш ман қилинган.

Қабрга сиғиниш ҳам қабрларни зийнатлаш, уларнинг устига турли бинолар қуриш туфайли келиб чиққан. Шунинг учун ҳам қабрларни баланд кўтаришга рухсат йўқ.

Жумҳур уламолар, жумладан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Аҳмадлар қабрнинг устидаги тупроқни туянинг ўркачига ўхшатиб бир қарич миқдорда кўтарса бўлади, чунки Суфён ат-Таммордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шунчалик кўтарилганлиги зикр қилинган” (Ҳадис ва ҳаёт).

Қабрни гипс ва шунга ўхшаш қурилиш материаллари билан мустаҳкамлаш ҳамда унинг устига гуммбаз қилиш жоиз эмас. Набиу соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда икки ёнларидаги Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрлари гипсга ўхшаш нарсалар билан мустаҳкамланмаган. Балки, хом лойдан бўлган.

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ : يُكْرَهُ أَنْ يَبْنِيَ عَلَيْهِ بِنَاءً مِنْ بَيْتٍ أَوْ قُبَّةٍ أَوْ نَحْوِ ذَلِكَ ، لِمَا رَوَى جَابِرٌ { نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ تَجْصِيصِ الْقُبُورِ ، وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا ، وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا } رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

“Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни гипс билан сувашдан, унга ёзишдан ва унга бино қилишдан қайтарганлар”.(Муслим ривояти). Ҳадисга биноан қабр устига уй ёки гумбаз ёки шунга ўхшаш нарса қилиш макруҳдир” (Раддул муҳтор).

Лекин қабрларни лой билан суваш борасида “Раддул муҳтор”да шундай дейилган:

الْمُخْتَارُ أَنَّهُ لَا يُكْرَهُ التَّطْيِينُ 

“Мухтор қавл шуки, лой билан суваш макруҳ эмас” (Раддул муҳтор).

قال ابن مسعود رضي الله عنه مَا رَآهُ الْمُسْلِمُونَ حَسَنًا فَهُوَ عِنْدَ اللَّهِ حَسَنٌ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Мусулмонлар яхши деб билган нарса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам яхшидир” (Мирқотул мафотиҳ).

لَا بَأْسَ بِالْكِتَابَةِ إنْ اُحْتِيجَ إلَيْهَا حَتَّى لَا يَذْهَبَ الْأَثَرُ وَلَا يُمْتَهَنَ

“Асар кетиб, қабр оёқ ости бўлмаслиги учун ёзиб қўйишга эҳтиёж туғилса, (белги сифатида) ёзиб қўйишни зарари йўқ”. (Раддул муҳтор). Қабрга дафн этилган кишига белги бўладиган миқдорда ёзиш жоиз, лекин ундар ортиқ ёзиш жоиз эмас. Агар ёзишга ҳожат йўқ бўлса, ёзмагани авлодир. Қабрга оят ва ҳадисларни ёзиш мутлоқ жоиз эмас.

إنَّهُ يُكْرَهُ كِتَابَةُ شَيْءٍ عَلَيْهِ مِنْ الْقُرْآنِ

“Қуръондан бирор нарсани ёзиш макруҳдир” (Раддул муҳтор).

Оми халқ томонидан авлиёуллоҳларнинг қабрларини зиёрат қилишга доир асрлар оша бойитилиб келинаётган “бидъатлар”, жумладан, чироғ ёқиш, сажда қилиш, тавоф қилиш, ўпиш, пешона ва кўзга қабр тупроғини суртиш, намозда тургандек қабр олдида икки қўлни боғлаб туриш, рукуъдаги каби таъзим қилиш кабиларнинг бирортаси муътабар ҳанафий мазҳаби китобларида учрамайди. Агар ҳозир бирор авлиё қабри устига бориб одамларни кузатсангиз юқоридаги манзарга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Лекин, улардан бирортасини ҳанафий мазҳаби китобларида “Қабр зиёрати” деб алоҳида ажратилган бобларда учратмаймиз.

ҚАБР УСТИНИ ГИПС БИЛАН СУВАШ ВА УНГА ГУМБАЗ ЯСАШ

Қабр устини гипс билан суваш, гумбаз қилиб қоплаш борасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар юқорида келтирилди. Аҳли сунна вал жамоа олимлари юқорида ўтган ҳадислар асосида гипс билан суваш ва гумбаз қилишни ҳаром деб фатво берганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари, ҳанафий мазҳаби китобларини тадвин қилган имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ:

“Қабрдан чиққан тупроққа зиёда қилишни саҳиҳ деб билмаймиз. Гипс ёки тупроқ билан шувашни макруҳ деб биламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни тўрт бурчак қилишдан ва уни гипс билан шувашдан қайтарганлар. Шу бизнинг мазҳабимиз ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг иршодларидир” (Китобул осор).

Абул Ҳайёж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Менга Али ибн Абу Толиб:

“Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан”, деди”.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисга мувофиқ имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ Маккаи мукаррамадаги имомлар қабрига қурилган иморатларни бузишга ҳукм қилганлар (Шарҳи Муслим ли имом ан-Нававий).

Валиюллоҳларнинг қабрлари устига қуриладиган қуббларни, валийларнинг ўзлари яхши деб билмаганлар ва унга ижозат ҳам васият ҳам қилмаганлар. Бирор совдогар тушида бирор жойга рамзий қабр қилишни кўриб, рамзий қуббали мақбара қилса ва инсонлар бора-бора унга сиғинишни бошлашса, қандай ҳам ёмон ҳолат. Ҳанафий мазҳабининг муътабар китобларидан, жумладан, “Раддул муҳтор”, “Қозихон”, “Сирожия”, “Фатво ҳиндия”, “Дуррул мухтор” ва “Кабирийлар”да қабр устига бино қилиш жоиз деб билинмаган. Бу ҳақда ибн Обидийн раҳматуллоҳо алайҳ шундай деганлар:

وَأَمَّا الْبِنَاءُ عَلَيْهِ فَلَمْ أَرَ مَنْ اخْتَارَ جَوَازَهُ

"Аммо, Уни устига бино қилишнинг жоизлигини ихтиёр қилган бирор кишини кўрмадим" (Раддул муҳтор).

Қози Саноуллоҳ ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ:

"Авлиёуллоҳлар қабрлари устига бино қилиш, чироғ ёқиш ҳаром ишлардандир". 


ҚАБР УСТИНИ ҒИЛОФ БИЛАН ҚОПЛАШ

Қабр устига ғилоф қопламоқ жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобиинлар ва тўғри йўл имомлари замоналарида бирор қабр устига ғилоф ёпилмаган. Бу ҳақда ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

فِي الْأَحْكَامِ عَنْ الْحُجَّةِ : تُكْرَهُ السُّتُورُ عَلَى الْقُبُورِ

"Ҳужжат"дан "Аҳкомда" нақл қилиб келтирилади: "Қабр устини қоплаш макруҳдир" (Раддул муҳтор).

ҚАБРГА ЧИРОҒ ЁҚИШ

Қабрни чироғ, қандил ёрдамида ёритишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб қўя қолмаганлар. Балки, ундай кишиларга лаънат айтганлар. Бу ерда қабр устига анъанавий бидъатга айланиб чироғ ёқиш ҳақида сўз бормоқда. Кечки пайт дафн қилаётганда қабр ичини ёритиб туришда ҳеч қандай кароҳият йўқ.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَعَنَ الله زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва қабрлар устига масжид қуриб, чироқ ёқувчиларни лаънат қилсин”, дедилар”.

Сунан эгалари ривоят қилишган.

Алил Қори ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай деганлар:

والنهي عن اتخاذ السرج لما فيه من تضييع المال لأنه لا نفع لأحد من السراج ولأنها من آثار جهنم وإما للإحتراز عن تعظيم القبور كالنهي عن اتخاذ القبور مساجد كذا قاله بعض علمائنا

"Чироғ ёқишда молни зоя қилиш бўлгани учун қайтарилган. Чунки, чироғдан бирор кишига манфаат йўқ. Зеро, у жаҳаннам асарларидандир ёки қабрларни масжид қилиб тутишдан қайтарилгани каби қабрларни улуғлашдан сақланиш учун (чироғ яқишдан қайтарилган). Баъзи уламоларимиз шундай деганлар " (Мирқотул мафотиҳ).

Қози Саноуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ:

"Қабрни ҳаддан зиёд баланд қилиш, уни устига бино қилиш, авлиё шарафига байрам ўтказиш, чироғ ёқиш ва шунга ўхшаш нарсалар бидъатдир. Улардан баъзиси ҳаром ва баъзиси макруҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрга шам ёқувчи ва сажда қилувчиларга лаънат бўлсин деганлар. Сўзларининг давомида, мени қабримни байрам ва масжид қилманглар деганлар. Масжидда сажда қилинади. Байрамда эса, йилда бир кунни тайин қилиб, жамланилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни баланд қабрларни текислаш ва қаерда тасвир кўрса ўчиришга юборганлар" деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat