Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Белбоғ ҳақида

19:37 / 11.05.2016 | Одилжон | 3731

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен масжидга кириб белбоғимни ечмасдан намоз ўқир эдим. Шунда бир одам “намозни қайтариб ўқиб олгин” деб айтди ва яна бир киши “буни ҳеч қандай кароҳияти йўқ” деб қолди. Хуллас бир ҳафтадан бери масжидимизда шу масалада тортишув бошланган. Намозни белбоғ билан ўқиса бўладими?   Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Бу сайтга биринчи бор савол беряпман, хатолар қилган бўлсам узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Намозни қайтариб ўқиб олгин” деган гап мутлақо нотўғри. Намозхонлар бу каби масалаларда жанжал қилгандан кўра, бенамозларни намозга чақиришларингиз ёшларингизга муносиб бўлар эди. Ҳазратимизнинг "Кифоя" китобларини олиб ўқинглар. У ерда намозда макруҳ бўлган амалларнинг барчаси ёзилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat