Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ифторлик вақти

16:00 / 16.06.2016 | Xalilullox | 4533

Ассалому алайкум! Айрим ёши улуғлар рамазон тақвими бўйича ифторлик вақти кирган бўлсада, ўша вақтга 3-5 дақиқа қўшиб, сўнг оғиз очишади. Улар “тақвимга юз фоиз ишонч йўқ, эҳтиёт шарт озгина вақт қўшиб очса яхши бўлади” дeйишади.
1). Уларнинг бу ишлари бидъат эмасми?
2). Аслида рамазон тақвими вақти бўйича оғиз очса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бидъат эмас. 2). Бўлади. Шу ўринда бир нарсага аҳамият бериш керак. биринчи қаватда турган кишилар билан юқори қаватдаги, хусусан 5-6-7-ва ҳоказо қаватда турган кишиларнинг рўза очишида ҳам бироз фарқ бор. Тепадагиларга қуёш ботиши кейинроқ бўлади. Шунинг учун қуёшни тўлиқ ботганлигига ишонч ҳосил қилиб, оғизни очиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat