Ассалому алайкум! Аллоҳга шукурким рамазон рўзасини баҳоли қудрат адо қиляпман. Аммо қаттиқ чарчаш туфайли ухлаб қолганимда, тишим қонаб, қоннинг маълум қисми ичимга кетиб қолади. Қаттиқ уйқуда бўлганим учун буни сезмайман. Уйғонгач томоғим ва оғзимни сув билан чайиб ташлайман. Ушбу ҳолатда рўзам бузилмайдими? Аллоҳ рўзамни қабул этмаслигидан қўрқяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?
Жавоб: Рўзани очилиш-очилмаслиги томоғидан нарсани ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдириш чоғида томоғидан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ
Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумига кирса, яъни халқумдан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса ёки таъмини сезса, рўза очилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!