Ассалому алайкум! Устозлар, ички кийимга маний, мазий, вадий ёки пeшоб тeгса ва ички кийимнинг нариги томонига ҳам намлик ўтса, шу ҳолатда шалвар ёки шимга ҳам нажосат тeгди дeйиладими? Намоз ўқиш жоизми? Бунда намлик, жуда ҳам сизиб чиқиб шим ёки шалварни ҳам нам қилгани йўқ.
Ва алайкум ассалом! Бу теккан нажосатнинг миқдорига боғлиқ. Агар катта пиёланинг орқаси кенглигича ёйилган бўлса, намоз ўқиш жоиз эмас. Ундан кичик жойга ёйилган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!