Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўриш ҳақида

17:11 / 27.09.2016 | Abduqahhor1711 | 3563

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, менинг бир акамни турмуш қурганига 2 йилдан ўтди, лекин ҳалигача фарзанд йўқ. Тўғри фарзанддек азиз неъматни Аллоҳим беради. Акамлар докторга боришса, акамнинг шамоллаши ўтиб кетган экан. Келин ойим “даволанинг” деса “йўқ Аллоҳ бераман деса беради,  агар мен даволаниб фарзанд кўрсам бу болани тан олмайман. Чунки бу бола биздан эмас сунъий дорилардан бўлади” деган эмиш. Шу гап ростми? Сизлардан илтимос акамга тўғри йўлни кўрсатинглар, келин ойим ҳаммамиз фарзанд бўлишини хоҳлаймиз. Бизга маслаҳат беринглар. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу фикр Аллоҳ ва У зотнинг таълимотига зид ва Аллоҳнинг низомига қарши чиқишдир. Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирлиги шак-шубҳасиз. Одам алайҳиссаломни ота-онасиз, Исо алайҳиссаломни отасиз дунёга келтирган. Шундай бўлсада бу дунёни сабаблар устига барпо қилган. Сабаблар тўлиқ топилмас экан натижа ҳам бўлмайди. Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда эса: «Аллоҳ қай бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилган. Бу таълимотлар ҳар бир мусулмонга ўз соғлиги учун ҳаракат қилиш вазифасини юклайди. Имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизнинг шифоингизни, Ўзи сизга ҳаром қилган нарсада қилган эмас», деганлар. Бу ҳадисга биноан, мусулмон инсонга шариатимизда ҳаром саналган нарсани даво сифатида истеъмол қилиш мумкин эмас. Мана шунга ўхшаш нарсалар дийндир. Аммо тиб илми мутахассислари тажрибаларига боғлиқ – дори тайёрлаш, беморликни аниқлаш, даволашни қайси услуб ила олиб бориш, дорини қанча миқдорда ва нима воситасида юбориш каби ишлар дунёга тегишлидир. Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида игна ила дори юбориш бўлмаган, ким игна билан дори қабул қилса, гуноҳкор бўлади, деган одам нотўғри гапирган бўлади. «Мазкур нарсалар жумласига у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлар қашқа қорабайирни лозим тутинг» деган гапларига ўхшаш боблар ҳам киради. Булар тажрибага суяниб айтилгандир», дейдилар аллома Шоҳ Валиюллоҳи Деҳлавий ўз сўзларининг давомида. Бу ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам от танлашда маслаҳат тариқасида айтганлар. Муҳаддис имомларимиз ушбу ҳадиси шарифни ўз китобларининг жиҳод бобида келтирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни ўз замонлари, яшаб турган шароитлари, шахсий тажрибалари ва қолаверса, ўша пайтдаги от турларига қараб айтганлар. Ҳақийқатда, бу жуда ҳам ўринли маслаҳат бўлиб, кўп фойдаларга сабаб бўлган. Лекин бу маъно дийн тусини олиб, ҳамма замон ва макондаги мусулмонлар учун амал қилиш лозиму лобуд ҳукмга айланган эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга ўхшаш тажрибага асосланган, маслаҳат тариқасидаги гапларни айтган бўлсалар, бош устига, лекин бу қабилдаги гаплари билан у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик сифатида айтган гаплари орасида фарқ бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat