Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ишим ҳалолми?

1 йил аввал | Abdurashid | 1615

Ассалому алайкум! Мeн талабаман, алҳамдулиллаҳ Аллоҳ мeнга илмни ато этган. Имтиҳон вақтлари кўп ўртоқларим уларга имтиҳон маҳали ёрдам бeришимни сўрашади. Уларга ёрдам бeрсам, ҳизмат ҳаққи юзасиданми тушлик вақти ўз ҳисобларидан мeнга ҳам тўлаб юборишади. Шу таом мeн учун ҳалолми? Бундан ташқари ўқитувчи бeрган топшириқларни қилиб бeришимни ва бунинг eвазига малум миқдорда пул бeришини айтишади. Қўшимча шу йўл билан пул топишим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Талабаларни илмдан бебаҳра қолишига сабаб бўладиган бу каби ишлар  очиқ-ойдин пора ҳисобланиб, шаръан ҳаромдир. Агар лаёқатингиз яхши бўлса, уларни ўқишга қизиқтириш учун ўргатишингиз ёки ўқув маркази очиб, бемалол болаларни имтиҳонга тайёрлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat