Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кумушдан тақинчоқ ясаш

10:50 / 06.07.2016 | санжар мусаев | 1390

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кумушдан идиш ясаб сотишни ҳукмини билмоқчи эдим. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эркакларга тилла ва кумуш ҳалол эмас. Эркакларга тилла ва кумуш ҳаромлигига далиллар кўп. عَنْ حُذَيْفَةَ رضي الله عنه،عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ وَالدِّيبَاجَ، فَإِنَّهَا لَهُمْ فِي الدُّنْيَا، وَلَكُمْ فِي الْآخِرَةِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَفِي رِوَايَةٍ مَنْ شَرِبَ فِي إِنَاءٍ مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ، فَإِنَّمَا يُجَرْجِرُ فِي بَطْنِهِ نَارًا مِنْ جَهَنَّمَ Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар, ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Бошқа бир ривоятда: «Ким тилла ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган. وَكَانَ حُذَيْفَةُ  رضي الله عنه بِالْمَدَايِنِ، فَاسْتَسْقَى، فَأَتَاهُ دِهْقَانٌ بِمَاءٍ فِي إِنَاءٍ مِنْ فِضَّةٍ، فَرَمَاهُ بِهِ، وَقَالَ إِنِّي لَمْ أَرْمِهِ إِلَّا أَنِّي نَهَيْتُهُ، فَلَمْ يَنْتَهِ، قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ وَالْحَرِيرُ وَالدِّيبَاجُ، هِيَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا، وَلَكُمْ فِي الْآخِرَةِ وفِي رِوَايَةٍ نَهَانَا النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم أَنْ نَشْرَبَ فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَأَنْ نَأْكُلَ فِيهَا، وَعَنْ لُبْسِ الْحَرِيرِ وَالدِّيبَاجِ، وَأَنْ نَجْلِسَ عَلَيْهِ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Мадоинда эди. Ичимлик келтиришларини сўради. Қишлоқнинг оқсоқоли кумуш идишда сув келтирди. У идишни олиб, келтирувчига қараб отди ва: «Мен уни қайтарсам ҳам, яна шу идишда олиб келгани учун уни ўзига қараб отдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар, ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», деганлар», деди». Бошқа бир ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни тилла ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ва таом ейишдан ҳамда ипагу дебожни кийиш ва устига ўтиришдан қайтарганлар», дейилган. Икки шайх ва Насоий ривоят қилишган. Тилла ва кумуш идишларда таом ейиш, ичимлик ичиш, мой ёки хушбўй суртиш эркак ва аёлга ҳаромдир. Шунингдек, тилла ёки кумуш қошиқда таом ейиш, қадаҳда ичимлик ичиш, тилла ойна, қалам, сиёҳдон кабилардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Тилла ёки кумуш идишдаги таомни чинни идишга солиб еса бўлади. Кумушдан бўлган узук, белҳамён ва қилич безаги бундан мустасно.("Кифоя" китобидан). Тақиш ман қилинган узуклар Эркаклар тилло узук тақишдан қайтарилганлар. عن أبي هريرة، عن النبي صلى الله عليه وسلم: أنه نهى عن خاتم الذهب. أخرجه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилло узук тақишдан қайтардилар" (Бухорий ва Муслим ривояти). عن عَلِي رَضِي اللَّه عَنْه قال: أَخَذَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَهَبًا بِيَمِينِهِ، وَحَرِيرًا بِشِمَالِهِ، ثُمَّ رَفَعَ بِهِمَا يَدَيْهِ فَقَالَ: " هَذَانِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي" (أخرجه أحمد والنسائي). Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлига тиллони, чап қўлига ипакни олдилар. Сўнгра иккаласи билан икки қўлини юқорига кўтариб, “Булар умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар”. (Аҳмад ва Насоий ривояти). وعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فِي يَدِ رَجُلٍ، فَنَزَعَهُ فَطَرَحَهُ، وَقَالَ: " يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى جَمْرَةٍ مِنْ نَارٍ، فَيَجْعَلُهَا فِي يَدِهِ"، فَقِيلَ لِلرَّجُلِ بَعْدَ مَا ذَهَبَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خُذْ خَاتِمَكَ انْتَفِعْ بِهِ؟ قَالَ: لَا وَاللَّهِ لَا آخُذُهُ أَبَدًا، وَقَدْ طَرَحَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" (أخرجه مسلم). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг тилло узук таққанини кўриб, унинг қўлидан ечиб олиб, ташлаб юбордилар ва “Сизлардан бирингиз ўтнинг чўғини қасд қилиб қўлига оладия?!”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетгач, бояги кишига узугингни олиб (бошқа мақсадда) фойдаланавер, дейилинди. У: “Аллоҳга қасам, ҳаргиз уни олмайман, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юбордилар, деди” (Муслим ривояти). Шунингдек, эркакларга фақат кумуш, аёлларга эса тилло ва кумушдан ясалган узуклар ҳалол ҳисобланади. Лекин, темир, мис, қўрғошин, бронза каби металлардан ясалган узуклар эркагу аёлга ҳам ҳаром саналади. عن بُرَيْدَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ" فَطَرَحَهُ، ثُمَّ جَاءَهُ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ ـ نحاس أصفر ـ فَقَالَ: " مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ" فَطَرَحَهُ، قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ؟ قَالَ: " مِنْ وَرِقٍ، وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا" (أخرجه النسائي وأبو داود). Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Темир узук таққан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келди. Шунда у зот: "Негадир сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўряпман-а”, дедилар. бас у тақишни тарк қилди. Кейинроқ сариқ мисдан узук тақиб келди. Шунда у зот “Негадир сендан бутнинг ҳидини сезаяпман-а”, дедилар. Бас у тақишни тарк қилди. Ҳалиги киши: “Нимадан узук тақсам бўлади?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кумушдан, вазнини бир мисқолга етказмагин”, дедилар” (Насоий ва Абу Довуд ривояти). عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِي اللَّه عَنْه قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى فِي يَدِ رَجُلٍ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فَقَالَ: " أَلْقِ ذَا" فَأَلْقَاهُ، فَتَخَتَّمَ بِخَاتَمٍ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " ذَا شَرٌّ مِنْهُ" فَتَخَتَّمَ بِخَاتَمٍ مِنْ فِضَّةٍ، فَسَكَتَ عَنْهُ" (أخرجه أحمد). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилло узук кўриб: “Буни ташлаб юбор”, дедилар. У уни ташлаб юбориб, темир узук тақиб олди. У зот: “Буниси ундан ҳам ёмон”, дедилар. Кейин кумушдан узук таққан эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар” (Аҳмад ривояти). وعَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَأَى عَلَى بَعْضِ أَصْحَابِهِ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ، فَأَعْرَضَ عَنْهُ فَأَلْقَاهُ، وَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " هَذَا شَرٌّ، هَذَا حِلْيَةُ أَهْلِ النَّارِ" فَأَلْقَاهُ، فَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ وَرِقٍ، فَسَكَتَ عَنْهُ" (أخرجه أحمد بسند حسن 11/69). Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан баъзисини қўлида тилло узук кўриб қолиб ундан юз ўгирдилар. Саҳобий уни ташлаб юбориб, темирдан узук тақиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буниси ёмонроқ, бу дўзах аҳлининг зийнатидир”, дедилар. саҳобий уни ҳам ташлаб юборди. Кейин кумушдан узук таққанида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар” (Аҳмад ривояти). وعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ، أَنَّهُ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فَنَظَرَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأَنَّهُ كَرِهَهُ فَطَرَحَهُ، ثُمَّ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " هَذَا أَخْبَثُ وَأَخْبَثُ" فَطَرَحَهُ، ثُمَّ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ وَرِقٍ فَسَكَتَ عَنْهُ" (أخرجه أحمد). Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши тилло узук тақиб олган эди. уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолиб, ёқтирмагандай бўлувдилар, у уни ташлаб юборди. Сўнгра темир узук тақиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу хабис, хабисроқ (жирканч, ифлосроқ)дир”, дедилар. У уни ташлаб юборди. Сўнгра кумуш узук тақиб олди. У зот индамадилар” (Аҳмад ривояти). وَحَرُمَ التَّخَتُّمُ بِالْحَجَرِ وَالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَالذَّهَبِ "Тош, темир, сариқ мис, бронза, тиллодан узук тақиш ҳаром саналади" (Баҳрур роиқ). وَفِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ: وَلَا يَتَخَتَّمُ إلَّا بِالْفِضَّةِ، وَهَذَا نَصٌّ عَلَى أَنَّ التَّخَتُّمَ بِالْحَجَرِ وَالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ حَرَامٌ Жомиъус сағирда келтирилади: “Фақатгина кумуш узук тақилади. Бу эса тош, темир, сариқ мис, бронза узукларни тақиш ҳаромлиги борасида ҳужжатдир” (Иноя шарҳул Ҳидоя). Узук вазни قال الحنفية: لا يزيد الرجل خاتمه عن مثقال. وهو ما يعادل = 4،25جراماً. Ҳанафий мазҳбида, киши узугини бир мисқолдан зиёда қилмаслиги лозим. Бир мисқол 4. 25 грамга тўғри келади. وحجتهم في ذلك حديث بُرَيْدَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ، فَقَالَ: مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ، فَطَرَحَهُ، ثُمَّ جَاءَهُ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ، فَقَالَ: مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ، فَطَرَحَهُ، قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ؟ قَالَ: مِنْ وَرِقٍ وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا" (أخرجه الترمذي وأبو داود والنسائي). Уларнинг бу борадаги ҳужжатлари Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бўлиб, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурлаига келди. Уни қўлида темирдан бўлган узук бор эди. Шунда у зот: “Темир узук таққан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келди. Шунда у зот: "Негадир сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўряпман-а”, дедилар. бас у тақишни тарк қилди. Кейинроқ сариқ мисдан узук тақиб келди. Шунда у зот “Негадир сендан бутнинг ҳидини сезаяпман-а”, дедилар. Бас у тақишни тарк қилди. Ҳалиги киши: “Нимадан узук тақсам бўлади?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кумушдан, вазнини бир мисқолга етказмагин”, дедилар” (Термизий, Абу Довуд, Насоий ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat