Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот беришим керакми?

10 ой аввал | Akmaljon | 2241

Ассалому алайкум! Мен чет давлатда ишлайман. Бир ойлик иш хаққим ўртача 1700 долларни ташкил қилади. Демак менга закот бериш фарз бўлади, лекин отам менга “Сенга хали закот бериш шарт эмас, чунки топган пулингни хаммаси уй-жой қуриш учун сарфланяпти” деяптилар. Мен эса закот беришим керак деяпман. Нима қилишимиз керак?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар бир йил олдин ҳам ўша пулга эга бўлган бўлсангиз, ҳозирда ҳам маошингиз ўша бўлса, закот беришингиз вожиб бўлади. Кўпчилик “Фақат қўлидаги молидан бир марта закот берилади ёки кўпайса берилади, йил мобайнида қўшилганларига ҳам бир йил тўлса берилади” деб ўйлашар экан. Аслида эса мол нисобга етса ва ўша нисоб орада камайиб ёки кўпайиб бўлсада бир йилдан кейин қўлида бўлса закот беради. У нисобга қанча қўшилса ундан ҳам берилади, қўлидаги моли нисобдан бир неча бор кўп бўлиб кейинги йилига нисобни ўзи қолса ҳам ундан закот чиқарилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat