Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат аҳли аёллари

09:49 / 11.07.2017 | Salohiddin | 2671

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизларга жаннатий аёлларингни хабарини берайми? Эрини суядиган, кўп фарзанд кўрадиган аёллардир. Агар аёл ғазабланса ёки эр томонидан қийинчилик келса, ёки эри ғазабланса, аёл айтади: “Қўлим сизнинг қўлингизда. Сиз рози бўлмагунингизгача ҳеч ҳам ухламайман”Сахихут тарғиб 1941.
Устозлар саволим шундан иборатки бир домлани марузасида жаннат ахли ухламайди деб эшитган эдим.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن جابر بن عبد الله سئل نبي الله فقيل : يا رسول الله ؛ أينام أهل الجنة ؟ فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : النوم أخو الموت ، وأهل الجنة لا ينامون رواه الطبراني


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол қилиниб : “Эй Аллоҳнинг расули жаннат аҳли ҳам ухлайдими” дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйқу ўлимнинг биродаридир, жаннат аҳли ухламайдилар” дедилар.
Табароний ривояти.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat