Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Опа-сингилга бир вақтда уйланиш

5 ой аввал | Abu Islom | 2042
Ассалому алайкум! Бир дўстимиз сўраб қолди. Мен жавоб беролмадим. Ва сизлардан сўраб бераман дедим. Бир эркак опа ва сингил бўлган аёлларга бир вақтда уйланиш мумкинми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝


23. Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«Опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди».
Яъни бир киши ўз никоҳида турган хотинининг опа-синглисига уйланиши мумкин эмас. Бундай никоҳнинг ҳаромлиги вақтинчадир. Агар никоҳида турган опа ёки сингил ила никоҳ алоқаси узилса, у ҳолда унинг опаси ёки синглисига уйланса бўлаверади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл билан унинг аммасини ёки холасини қўшиб хотин қилмоқликни ман қилганлар. Бундай никоҳлар қариндош хотинлар орасидаги муносабатларни бузади, шунинг учун ҳаром қилинган.

أُمَّ حَبِيبَةَ بِنْتَ أَبِي سُفْيَانَ أَخْبَرَتْهَا، أَنَّهَا قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، انْكِحْ أُخْتِي بِنْتَ أَبِي سُفْيَانَ، فَقَالَ: «أَوَتُحِبِّينَ ذَلِكَ؟» فَقُلْتُ: نَعَمْ، لَسْتُ لَكَ بِمُخْلِيَةٍ، وَأَحَبُّ مَنْ شَارَكَنِي فِي خَيْرٍ أُخْتِي. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ ذَلِكَ لَا يَحِلُّ لِي». قُلْتُ: فَإِنَّا نُحَدَّثُ أَنَّكَ تُرِيدُ أَنْ تَنْكِحَ بِنْتَ أَبِي سَلَمَةَ. قَالَ: «بِنْتَ أُمِّ سَلَمَةَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ. فَقَالَ: «لَوْ أَنَّهَا لَمْ تَكُنْ رَبِيبَتِي فِي حَجْرِي مَا حَلَّتْ لِي إِنَّهَا لَابْنَةُ أَخِي مِنَ الرَّضَاعَةِ، أَرْضَعَتْنِي وَأَبَا سَلَمَةَ ثُوَيْبَةُ، فَلَا تَعْرِضْنَ عَلَيَّ بَنَاتِكُنَّ وَلَا أَخَوَاتِكُنَّ». قَالَ عُرْوَةُ: وَثُوَيْبَةُ مَوْلَاةٌ لِأَبِي لَهَبٍ كَانَ أَبُو لَهَبٍ أَعْتَقَهَا فَأَرْضَعَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا مَاتَ أَبُو لَهَبٍ أُرِيَهُ بَعْضُ أَهْلِهِ بِشَرِّ حِيبَةٍ، قَالَ لَهُ: مَاذَا لَقِيتَ؟ قَالَ أَبُو لَهَبٍ: لَمْ أَلْقَ بَعْدَكُمْ غَيْرَ أَنِّي سُقِيتُ فِي هَذِهِ بِعَتَاقَتِي ثُوَيْبَةَ


Умму Ҳабиба бинт Абу Суфён шундай хабар қилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, синглимни – Абу Суфённинг қизини никоҳингизга олинг», дедим. «Шуни хоҳлайсанми?» дедилар. «Ҳа. Мен сизни фақат ўзимники қилиб олмоқчимасман. Яхшиликда менга шерик бўлишини энг кўп хоҳлаганим – синглимдир», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу менга ҳалол бўлмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга айтилишича, сиз Абу Саламанинг қизини никоҳингизга олмоқчи экансиз ку», дедим. «Умму Саламанинг қизиними?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Агар у менинг қарамоғимдаги асрандим бўлмаганида ҳам, менга ҳалол бўлмас эди, чунки у менинг эмикдош биродаримнинг қизи. Сувайба мени ҳам, Абу Саламани ҳам эмизган. Менга қизларингиз ва опа сингилларингизни таклиф қилманглар», дедилар».
Урва айтади: «Сувайба Абу Лаҳабнинг мавлоси бўлиб, Абу Лаҳаб уни озод қилган эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳаб ўлгач, у ўзининг аҳли оиласидан бирининг тушида ёмон аҳволда кўринибди. У унга: «(Ўлимингдан кейин) нимага йўлиқдинг?» дебди. Абу Лаҳаб: «Сизлардан (ажралганимдан) кейин Сувайбани озод қилганим сабабли мана бундан суғорилишдан бошқа (яхши) нарсага йўлиқмадим», дебди».

Изоҳ: Абдурраззоқ ва бошқалар келтирган ривоятларда айтилишича, Абу Лаҳаб мазкур тушда «мана бундан» деганда бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқ орасидаги чуқурликни айтган. Гап шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганларида Абу Лаҳабга бу хушхабарни чўриси Сувайба етказади. Абу Лаҳаб жиян кўрганига хурсанд бўлганидан Сувайбани озод қилиб юборади. Бошқа ривоятларда мазкур туш ҳақида батафсилроқ айтилган. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни туғилганлар. Уларда айтилишича, Абу Лаҳаб дўзахда қаттиқ азобда экан, фақат душанба кунлари бармоқлари орасидан озгина сув ичиб, азоби енгиллашар экан.  (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat