Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алининг қиличи?

3 ой аввал | Aziz | 1772

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир қанча кун аввал “Алининг қиличи” деб номланадиган қилич кўринишидаги тумор ҳақида эшитиб қолдим, айтишларича у омад келтирар, йўлларни очар эмиш. Аслида бундай тумору ҳ.к.ларга хушим йўқ, Аллоҳим паноҳ бўлса бошқа ашқал дашқални бўйнига осиб юришдан не наф? Яна камига ушбу дуо ёзилган туморларни тақиб ҳожатхоналарга ҳам кириб кетаверишади, бирига Аллоҳ, бошқасига Пайғамбаримизнинг муборак исмлари яна оятлардан ёзилган бўлади, буни тақиб ҳожатга кирмайман деганларни нечасини тумор билан ҳожатга кириб чиққанини-ю бошқа ишларни қилганини ҳам кўрганман. Шунчаки баъзи одамлар «бир кучли эътиқод» билан ушбу туморни кумушдан ясатишаётган экан. Интернетдан ҳеч бир маълумот топаолмадим ва сизларга савол беришни мақул кўрдим. Бу туморни кўрган бўлсангиз унга қайдай дуо ёзилган (араб тилида)? Ҳазрат Алига бу “қилич”нинг қандай алоқаси бор?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳеч қандай алоқаси йўқ. Одатда бундай нарсаларга ибодатдан узоқ одамлар ва иймонида заифлиги бор кишилар берилади. Аввало, Аллоҳ ва расулини номини эҳтиром қилиш лозим.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat