Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон оятлари хукми

07:53 / 08 январь | HB | 2993

Ассалому алайкум! Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси китобида (Бакара,79) «Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон бахога сотиш учун: “Бу Аллоҳнинг хузуридан”, дейдиганларга халокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзилган нарсаларидан халокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан халокат бўлсин!
Ушбу оятни хозирги фолбин ва жинкаш яна иссиқ-совуқ кабиларни қилувчиларга нисбатан(улар хам арзимас пул учун одамларим айтди ёки шу билан бахтиз очилади…кабиларни айтишади) деб тушунсак хам тўғрими?
2.(Бакара,85)….Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшандоқ қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас.
Ушбу оятлар билан боғлиқ воқеъалар бўлиб ўтган(адашмасам) бўлса хам, Қуръон қиёматгача кучини йўқотмайди. Баъзи одамлар умуман йўқ нарсани Қуръонда бор деб гапираверишади. Масалан, 40 ёшга кирган эркакнинг ёнида болта кўтара оладиган фарзанди бўлиши керакмиш(билишимча бу нотўғри) ёки бор нарсани йўқ деб, ким бориб кўрибди(агар охират ишидан гапирилса) каби гапларни айтишади. Шу каби инсонлар хам шу хукмга тўғри келадими? Фикрларим нотўғри бўлса узр.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Уларнинг қилаётган ишлари ножоизлиги аниқ, лекин унга тушириб бўлмайди.
2). Тўғри келади. Улар ҳам иймон келтириш фарз бўлган охиратни инкор қилсалар кофир бўладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat