Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобни ўқиса бўладими?

19:26 / 11 март | Ey Aish | 3336

Ассалому алайкум! Устоз Хорун Яҳё ва Холик Нурбоқийларнинг шахсиятидан узоқда бўлиш лозимлигини билиб олдим. Уларнинг  «Қуръоннинг илмий мўжизалари» китобини хам ўқиб бўлмайдими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу дин ўта нозикдир, унинг ҳар бир таълимотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери силсила орқали устоз-шогирд бўлиб келаётган кишилардан олиш керак. Чунки Аллоҳ таоло Қуръон карим ҳамда унинг маъноларини қиёмат кунигача ўзгартирмасдан сақлаб қолишни зиммасига олган ва ўша сақлашнинг сабабчилари қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, у зотдан кейин саҳобаларни, саҳобалардан кейин тобеъинларни(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўша тобеъинлардан) улардан кейин уларнинг шогирдларини ҳозирги кунгача силсила орқали давом этаётган бутун дунё аҳли сунна вал жамоа тан олган кишларни танлаб олган. У олимлар ҳамма вақт кимдан илм олганларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бориб тақалишини устозларнинг ижозалари орқали тасдиқлатиб олишган. Илмни ўшандек шахси, устози маълум бўлган устозлардан олиш керак. Устозлари номаълум ёки аҳли сунна вал жамоа уламолари эътироф қилмаган кишилардан илм олишнинг оқибати оқибати фитналарга, ихтилофларга, ҳатто мусулмон бўлган инсонларни ўлдиришгача олиб бормоқда. Бунга ҳамма вақт гувоҳ бўлиб келинган ва келинмоқда ҳам. Сиз айтган кишиларни китобларида ҳам ўнта ҳақиқат бўлиб, орасига бир-иккита эътиқодий хатоликлар қўшилган бўлса инсоннинг манзили ўзгариб кетишига кифоя қилади. Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ “Гулистон” китобида бир байтни келтирадилар. Ундан бир аъробийга қаратиб:
Эй аъробий сен Каъбани қасд қилиб йўлга чиқибсан, лекин мен сен Каъбага етиб боролмасанг керак деб қўрқаман. Чунки сен тушиб олган йўл Каъбага эмас туркистонга олиб боради – дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat