Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солиш

3 ой аввал | Azizbek2 | 3451

Ассалому алайкум! 1). Шу сайтда Исломда, ўқиб жин чиқариш йўқ деб ўқидим. Шуни тушунтириб берсангизлар. Дам солиш турли хил сураларни ўқиб жин чиқариш мумкинми?
2). Телефонимда сураларнинг эшитсам дам солинган хисобланадими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Жин тегиши Қуръон каримда айтилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёлига шу борада гапирган ҳадисида, жинлар инсонларнинг баъзи бир жойларига ёпишиб олишига ишора қилганлар. Шуларни кетказиш учун дам солиш бор. Аммо ҳозирги кунда авомлар у ёқда турсин баъзи бир араб алифбосидан саводи борлар ҳам кўпроқ эснаб қўйса ҳам ёки нарсаси сотилмай қолса ҳам, ёмон туш кўрса ҳам фарзанд кўрмаса, хулқи бузуқлиги туфайли қизига совчи келмаса ҳам, ўғлига келин топилмаса ҳам Аллоҳ таолога юзланиш ўрнига фолбинга чопадиган бўлиб қолишган. Келтирган баҳоналарини эшитсанг, кулгинг келади. Мабодо кечаси шамол бўлиб эшиги ёнига тупроқ тўпланиб қолса “менга сеҳр ўқиб тупроқ сочишди” дейди.
2). Таҳорат қилинг, билган сураларингизни ўқиб ўзингизга дам солинг. Билмасангиз ўқиб, эшитиб ўрганинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat