Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатимда ҳаёл кетиши

20:07 / 11 март | Ramhmatilla | 3758

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ман кўпинча ўзим хохламас ҳам хаёл суриб қоламан. Бу хол намоз ўқивотканимдаям бўп қолади. Ўзи кам сура билсам хам олдинги ракаатда қайси сурани ўқиганиниям билми қоламан. Баъзида нечинчи ракаати ўқивотканим ҳам билми қоламан. Намозим қабул бўлгаган бўлмаганини билсам бўладими? Бу холатда нима қилиш керак ва буни қандай давоси бор?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтган ҳолатнинг зиддини намоздаги хушуъ ва хузуъ дейилади. Унинг уч даражаси бор. Бири фарз, бири мустаҳаб учинчиси иккисининг орасидаги ҳолат. Намозга киришаётган инсон қайси намозни ўқиётганини билиши хузуънинг энг паст даражаси ҳисобланади. Лекин бу даражанинг топилиши фарз амал ҳисобланади. Кейингиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтганларидек “Роббингни кўриб турганингдек идобат қилишинг. Ундай бўлолмасанг, сени кўриб турганини хис қилиб ибодат қилишинг”дир. Бу мустаҳаб бўлсада лекин хушуънинг энг олий даражасидир. Инсон ҳамма вақт шу мақомни кўзлаб ибодат қилишга ҳаракат қилиши керак. аммо бу мақом топилмаса ҳам фарз адо бўлаверади. Иккисининг ўртасида яна бир даража бўлиб, ҳар бир олиму, омию барчаси ҳар намозида шу даражани топишга ҳаракат қилиши керак. Бу, киши нимани ўқиётганини билиши. Намозни тугатганидан сўнг бирортаси нимани ўқиганини сўраса ўйланмасдан айтиб берадиган даражада бўлиш. Намозни ичида беихтиёр келган хаёллар узрли ҳисобланади, лекин қасддан ёки ғафлат биоан хаёлга берилиш жоиз эмас. Буни йўқотиш учун ҳар куни янги суралардан ёдлаб намозда ўқишга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда инсон кнопкани босса қолганини ўзи бажарадиган техника каби бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat