Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

05:57 / 07.10.2016 | Sherzod112 | 787

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 1 йилдан буён намозни кучим етганча адо этиб келмоқдаман. Фақат бир нарсадан ҳавотирдаман, бир эски китобдан ўрганган эдим, унда 2- ва қолган ракъатларда “Алҳамдулиллаҳ”дан бошлаб “Фотиҳа” сураси ўқилади дейилган эди. Яъни 1 оят фақат биринчи ракъатда ўқилади дейилганди. Шу пайтгача ээтибор бермаган эканман, бошқалар “Бисмиллаҳ”ни қўшиб ўқир экан. Энди 1 йиллик намозим хато ўқилганми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хато эмас. Ракъатнинг аввалида “Бисмиллаҳ”ни ўқиш суннат амали бўлиб, уни тарк қилса намоз бузилмайди. Шу ўринда бир гап. Иқтидо қилувчилар саждадан қиёмга қайтганларида “Бисмиллаҳ”ни айтиб қўйишади. Бу нарса ҳам суннатда келган эмас. Балки қироат қилувчи “Фотиҳа”дан аввал ҳар ракъатда айтиши суннатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat