Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким жавоб беради?

08:18 / 25.03.2015 | Solijon ibn Abduqodir | 4875
Савол: Энди саволларга тушунишим бўйича (Аллоҳ раҳматига олсин) Шайх Ҳазратларининг шогирдлари жавоб берар экан. Ҳазратимизнинг ўғиллари Исмоил қори ака ҳам савол-жавобларда қатнашиб турадиларми? Илоҳим юртимизда ҳазратдек олимлар кўпаяверсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Жавоб беришда биринчи навбатда архивга мурожаат қиламиз. Агар архивда айни шу саволнинг ёки бунга ўхшашининг жавоби бўлса, ўша жавобни оламиз. Агар архивда бўлмаса, Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг ёзиб қолдирган китобларидан қидириб кўрамиз, уларда ҳам топилмаса, ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларига асосланган ҳолда, келтирилган ҳукмларни далиллари билан тақдим этамиз. Бу ишни шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу соҳада мутахассис бўлган шогирдлари амалга оширадилар. Шайх Ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(раҳимаҳуллоҳ) шогирдларидан ташкил топган кенгашга раислик қиладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat