Ассалому алайкум! Устозлар, мен ногиронман. Олдин таҳорат қила олардим ва шукур намозини ўқар эдим. Ҳозир аҳволим оғрлашиб таяммум қилиб намоз ўқимоқдаман. Таяммум қилиб ҳам шукури намозини ўқсам бўладими?
Ассалому алайкум! Агар инсон оёғидаги ҳамма шартларга жавоб берадиган жавробга таҳорат пайтида масҳ тортишни унутса ва шу билан намоз ўқиса, у кейин масҳ тортмаганлиги эсига тушса нима қилиши керак?
Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, намозни уйда ёки ҳeч ким йўқ жойда бир ўзим ўқисам, фарз ва суннатларини овозимни чиқариб ўқисам бўладими? Раҳмат.
Ассалому алайкум! Намозни охирги ракъатида «саловат»дан сўнг «Раббана атина..» дуосини ўқийман. Шу ишим тўғрими?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, уйим масжиддан икки ё уч бекат нарида жойлашган. Ишлайман, машинам йўқ. Шунинг учун мен намозни масжидга бориб ўқиганим афзалми ёки уйда ўқиганим?