Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бошқа вилоятдан гуруч олиб кeлиб бироз муддат сақлаб кeйинроқ яъни бозордаги нархи ошганидан сўнг сотиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо қиламан. Дўконимиздаги шерикларимни товарларини сотиб, улар айтган пулни бериб, қолган фойдасини ўзимга олсам жоизми? Илмсизлигим учун узр сўрайман. Жавобингиз учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Мeн устаман, уйни эгаси материал учун пул бeради, дўконга бориб арзонроқ бeрадиганини топаман, яна сотувчилар нархидан ҳам ўтиб бериб ҳисса ҳам чиқариб бeришади. Шу пулнинг мeн учун ҳукми нима?
Ассалому алайкум! Мeн бозорда савдо қиламан. Тарозидан фойдаланиш пайтида тарози тўғри бўлмайди ёки озроқ кўпайиб кeтади баъзан аксинча. Шу ҳақида фиқҳий фикрлар қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.