Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салафия деган оқим ҳам борми?

00:00 / 25.06.2007 | eski savollar | 788
Ассалому алайкум Шайх жаноблари. Аллоҳ дин йўлидаги хизматларингизни ўзи улкан ажрлар билан мукофотласин, Омин! Мени саволим, қийнаётган бир тушунча – Салафлар ва Салафия ҳақида эди. Салафлар ҳақида сизнинг "Сунний ақидалар" ва "Васатия-ҳаёт йўли"номли китобингиздан етарлича маълумотга эгамиз. Лекин 20-аср бошида Жамолиддин Ал-Афғоний ва Муҳаммад Абду (бу инсонлар ҳақида маълумотга эга эмасман) лар асос солган салафия деган оқим ҳам бор экан. Улар салафларга эргашишни даъво қилишар экан, лекин қандай йўл билан бу номаълум. Илтимос сизни бу ҳақида илмингиз бўлса салафия (оқимини) тушунчасини асл моҳиятини тушунтириб берсангиз ва буларнинг эътиқодининг бизнинг "Аҳли сунна вал жамоа" эътиқодига хилоф тарафлари борми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз номларини айтиб ўтган одамлар «салафия» деган окимга мансуб эмаслар. Хозирда баъзи одамлар ўзларининг хакикий холатларини айтмасдан салафийлар деган ном остида иш кўришга хаакат килмокдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat